Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қамоқдаги 38 минг кишининг тақдирига ойдинлик киритилди
Туркия жумҳурияти адлия вазири Бекир Бўздоғнинг Твиттердаги саҳифасида маълум қилишича, 38 минг киши «назоратдаги озодлик» тизимини жорий қилиш доирасида озод этилади.
Ушбу ислоҳот тўғрисида 17-август куни эълон қилинган ҳукумат қарорида сўз юритилган.
Таъкидланишича, мазкур ислоҳот кўплаб маҳбусларга қамоқдан чиқишларига имкон беради. Бироқ, уларга синов муддати тайинланади.
Ушбу қарорнинг қабул қилинишига давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, оммавий равишда қамоққа олишлар ўтказилгани боис қамоқларнинг тўлиб-тошгани сабаб бўлган.
Бундан аввалроқ, Бўздоғ давлат тўнтаришига алоқадорликда гумон қилиниб, 26 мингдан ортиқ одам қўлга олинганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025