Жаҳон | 18:09 / 18.08.2016
9919
1 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири Элязигдаги теракт бўйича ҳисобот берди

Туркия шарқидаги теракт туфайли жароҳатланганлар сони 217 нафарни ташкил қилмоқда, шундан 85 нафари полициячилар. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим маълумотига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар тарқатди.

Бош вазир бу портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлганини ҳам тасдиқлаган.

Охирги хабарларда жароҳатланганлар сони 170 нафарни ташкил қилаётгани айтилганди.

Портлаш шаҳардаги полиция маҳкамасига ходимлари кириб келаётган вақтда содир бўлган. Теракт учун айблов Курдистон ишчилар партиясига қўйилган. Лекин ташкилот бу теракт учун жавобгарликни зиммасига олмади.

Мавзуга оид