Light | 18:13 / 19.08.2016
24885
1 дақиқада ўқилади
Ёз мавсумининг энг дидли аёллари
Буюк Британия аёллари ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, ёз мавсумининг энг дидли хонимлари рўйхатида фахрли 1-ўрин яна бир бор Кембриж герцогиняси Кэтринга насиб этди. Бу ҳақида Daily Mail маълум қилди.
Манбанинг таъкидлашича, Миддлтон хоним Кендалл Женнер ва Жиджи Ҳадид, актрисалар Женнифер Энистон ҳамда Сиенна Миллерларни дид борасида ортда қолдирган.
Кимларнинг ёзги кийиниш услуби ачинарли аҳволда эканлиги тўғрисидаги саволга респондентлар асосан модель ва ишбилармон аёл Кэти Прайс номини тилга олишди. Аксилрейтинг таркибига қўшиқчилар Шерил Коул ва Рита Оралар ҳам киритилган.
Мавзуга оид
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
16:40 / 12.11.2024
Ўзбекистон сунъий интеллектга тайёрлик рейтингида Марказий Осиёда сўнгги ўринни эгаллади
16:52 / 07.11.2024
Ўзбекистоннинг 23 та олийгоҳи Осиё университетлари рейтингига кирди
19:02 / 28.10.2024