Фан-техника | 19:31 / 19.08.2016
6832
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Apple ребрендинг ўтказмоқда

АҚШнинг Apple компанияси ўзининг фирма дўконлари тармоғида ребрендинг ўтказишга қарор қилди. У, дўконлар номидан Store сўзини олиб ташлайдиган бўлди, деб хабар қилмоқда MacRumors ўз манбаларига таянган ҳолда. 

Шу пайтга қадар, айрим интернет-дўконларнинг номи ўзгаргани хабар қилинмоқда. Хусусан, Valley Fair’даги Apple Store дўкони Apple Valley Fair деб номланган бўлса, Apple The Grove шунчаки The Grove деб аталадиган бўлган.

Нашр, буни янги савдо майдонлари очилиши билан боғлаган. Масалан, Сан-Францисконинг Юнион-сквер майдонидаги дўкон ҳар доим Apple Union Square деб аталган.

Apple чакана савдо дўконларидаги ходимларини ўз режаларидан огоҳлантирган. Унга кўра, ребрендинг янги савдо нуқталаридан бошланиши хабар қилинмоқда. 


 

Мавзуга оид