Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда яхши ва манзарали туманда жойлашган уйларга солиқ кўтарилди
Португалия ҳукумати яхши ва манзарали туманда жойлашган кўчмас мулкка солиқ миқдорини оширишга қарор қилди, деб хабар бермоқда "Интерфакс" ахборот агентлиги.
Маълум қилинишича, уйнинг жанубий томонидан жойлашган квартира учун тўланадиган солиқ оддийсидан 20 фоизга кўпроқ бўлади. Шу билан бирга, пастки қаватлардаги, ойнаси шимол томонга ёки қабристонга қараган уйлар учун солиқ 10 фоизга камроқ бўлади.
Таъкидланишича, бундай ўзгаришлар қайта баҳоланиш жараёнидан ўтаётган ёки янги қурилган уйларга тааллуқли бўлади.
"Бу ғоя бизни эсанкиратиб қўйди. Ҳукумат нафақат биз билан маслаҳатлашди, балки қонунни парламент таътиллари вақтида ўзгартирди, шунинг учун бу масала бўйича ҳеч қандай мунозара ўтказилмади", деб айтди Лиссабон уй эгалари уюшмаси раҳбари Луис Менезес Лейта.
Мавзуга оид
14:44 / 21.05.2025
Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш миллий маркази нима билан шуғулланади?
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
09:18 / 19.05.2025
Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик апрель ойида барқарор тикланди
19:50 / 16.05.2025