Жамият | 08:00 / 20.08.2016
20654
1 дақиқада ўқилади

АҚШдаги Озодлик ҳайкалига чақмоқ келиб урилди (Видео)

АҚШнинг энг машҳур ҳайкалларидан бўлган Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкалининг бош қисмига чақмоқ урилди. Чақмоқнинг урилиши видеоси Breaking911 Weather твиттерида чоп этилди.

Видеода кўринишича, чақмоқнинг кучли зарбаси ҳайкалнинг юқорисидан пастигача ўтиб, пойдеворига кириб кетган.

Маълум қилинишича, воқеа оқибатида ҳеч ким жабр кўрмаган. Демократияни ифодаловчи Озодлик ҳайкалига ҳам ҳеч қандай шикаст етмаган.

Мавзуга оид