Эрон ҳарбий базасининг Россияга тақдим этилиши сабабига ойдинлик киритди

Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқоннинг баёнот беришича, Россия ҳарбий бомбардимончи самолётлари Сурия ҳукуматининг илтимосига кўра Ҳамадондаги авиабазада қабул қилинмоқда, деб хабар қилган Tasnim агентлиги.
Вазирнинг сўзларига кўра, Ҳамадон авиабазасининг Россия ҳарбий космик кучлари ихтиёрига берилиши терроризмга қарши курашда ўзаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилмоқда.
Деҳқоннинг қайд этишича, ЭИР раҳбарияти Сурия ҳукуматининг илтимоси билан шундай қарор қабул қилган.
Россия ҳарбий космик кучлари Эроннинг Ҳамадон аэродромидан ИШИД ва «Жабҳат ан-Нусра» гуруҳлари эгаллаб турган манзиллар ва иншоотларга зарба беришда фойдаланмоқда.
Мавзуга оид

20:13 / 04.05.2025
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди

19:15 / 03.05.2025
Украина Қора денгиз устида Россиянинг Су-30 қирувчи самолётини уриб туширди

17:18 / 03.05.2025
Зеленский Путин таклиф қилган 3 кунлик сулҳни рад этиб, 30 кунлик оташкесимга чақирди

15:07 / 03.05.2025