Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марк Цукерберг Facebook акцияларини хайрия мақсадида 95 миллион долларга сотди
Facebook раҳбари Марк Цукерберг хайрия учун умумий баҳоси тахминан 95 миллион доллар бўлган 760 мингдан ортиқ акцияларни сотди. Бу ҳақида Bloomberg маълум қилди.
Акцияларни сотиш ташаббускорлари Цукерберг оиласига қарашли фондлар - Chan Zuckerberg Initiative Holdings ва Chan Zuckerberg Foundation. Бир қимматли қоғознинг баҳоси 122,8 - 124,3 доллар атрофида бўлди.
Манбага кўра, солиқлар тўловидан сўнг сотилган акциялар нархи 85 миллион долларга тушиши мумкин. Декабрь ойининг бошида Facebook асосчиси компаниянинг 99 фоиз акцияларини хайрия ва жамоатчилик ҳаракатига сарфлаши ҳақида маълум қилганди. Бу Цукерберг қиз фарзандли бўлганидан кейин рўй берди. Bloomberg 'да таъкидланишича, Цукерберг ўша эълондан кейин биринчи марта акцияларни сотиши. Forbes маълумотларига кўра, Chan Zuckerberg Initiative фондининг мақсади - "инсон салоҳиятини яхшилаш ва тенглик".
Мавзуга оид
08:40 / 26.03.2025
Россияда Instagram ва Facebookʼда реклама жойлаш тақиқланди
09:46 / 21.02.2025
Тошкент вилоятида ерни 2,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:12 / 18.02.2025
588 млн сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар сотувга чиқишининг олди олинди
00:36 / 14.01.2025