Спорт | 18:55 / 21.08.2016
19481
1 дақиқада ўқилади

Ҳасанбой Дўсматов: «Профессионал боксга ўтишимга ҳали бор»

Рио-де-Жанейро Олимпиадасида 49 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳсларда олтин медални қўлга киритган Ҳасанбой Дўстматов Жанубий Африканинг Golden Gloves промоутерлик компанияси билан шартнома имзолагани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.

Бундан аввалроқ ESPN телеканалида  Дўсматов Golden Gloves билан профессионал шартнома имзолагани ҳақида айтилганди. Ёш боксчи бу ахборотда заррача ҳақиқат йўқлигини айтди.

«Адашиб ёзишган. Golden Gloves билан ҳам, бошқа промоутерлик компаниялари билан ҳам шартнома тузмадим. Умуман таклиф ҳам, музокара ҳам, ҳеч нарса бўлмаган», — деган у.

У нашр мухбирининг саволига жавобан шундай деган: «Профессионал боксга ўтишимга ҳали эрта».

Қайд этиш жоизки, Дўстматов чемпионликка эришганидан кейин бергани илк интервьюсида ҳам 2020 йилги Токио Олимпиадасида унвонини ҳимоя қилмоқчилиги ҳақида айтганди.

Ҳасанбой Дўстматов профессионал шартнома имзолади

Мавзуга оид