Спорт | 07:51 / 21.08.2016
7252
1 дақиқада ўқилади

Россиялик аёл гандболчилар биринчи маротаба Олимпиадани ютишди

Мураббий Геннадий Трефилов бошчилигидаги гандбол бўйича Россия аёллар терма жамоаси тарихда биринчи маротаба Олимпиада олтин медалига сазовор бўлди. 

Россиялик спортчилар финал учрашувида Франция терма жамоасини 22:19 ҳисобида мағлуб этишди. 

Қайд этиш жоизки, россиялик гандболчилар мусобақадаги барча учрашувларини ғалаба билан якунлашган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид