Beeline “Учинчи авлод-2016” дастурининг якунларини сарҳисоб қилмоқда
Алоқа оператори Beeline “Учинчи авлод” дастурининг саккизинчи мавсум якунларини сарҳисоб қилмоқда. 18 август куни Тошкент Ахборот технологиялари университети, Ҳалқаро Вестминстер университети, Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш университети ва Тошкент Давлат юридик университети ва Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг III ва IV курс талабалари малака ошириш тўғрисидаги якуний тақдимотлари билан чиқдилар.
Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг ҳодимлар билан ишлаш ва жамоани ривожлантириш бўйича директори София Гайнутдинова шундай деди: “Ўзларининг якуний тақдимотларида талабалар эришилган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилиб, Beeline билан ҳамкорликдан олган қатор ижобий таассуротлари билан ўртоқлашдилар. Уларнинг ҳар бири ўзи таълим олган жамоаси ва устози унинг касб маҳорати ошишига ҳисса қўшганини юқори баҳолади. Ишонаман, “Учинчи Авлод” амалиётчилар учун карьеранинг яхши бошланиши бўлади, улар Beeline‘да ўз фаолиятларини давом эттиришларига умид қиламан”.
Эслатиб ўтамиз, “Учинчи авлод” дастури яхши академик ўзлаштришга эга бўлган олий ўқув юртларининг битирувчиларига ва юқори курс талабаларига мўлжалланган. Амалиёт ўташ жараёнида ҳар бир амалиётчи учун индивидуал ривожлантириш режаси тузилиб, шахсий раҳбар тайинланган. Бундан ташқари, талабалар танлаб олинган профил бўйича қатор ноёб профессионал тренингларни ўтаб, кунлик жараёнларда тўлиқ иштирок этдилар.