Жамият | 18:54 / 22.08.2016
8936
2 дақиқада ўқилади

Учқудуқда тиббиёт бирлашмасининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Навоий вилояти Учқудуқ тумани тиббиёт бирлашмасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Соғлом она ва бола йилида 7 миллиард 500 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган муассаса 60 ўринга мўлжалланган. “Алтинтау қурилиш” ва “Зарафшон овози” масъулияти чекланган жамиятлари қурувчилари томонидан бунёд этилган шифо масканидаги юқумли касалликлар, шошилинч ёрдам, жарроҳлик, болалар, гинекология ва туғруқхона бўлимлари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. 

– Янги муассаса туманимиз аҳолиси учун ажойиб байрам туҳфаси бўлди, – дейди тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Зафар Расулов. – Бу ерда беморларга аниқ ташхис қўйиш учун энг сўнгги русумдаги рентген, УЗИ, ЭКГ ускуналари ўрнатилган. Шунингдек, Мингбулоқ ва Шалхар қишлоқ врачлик пунктларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилгани аҳолига малакали хизмат кўрсатиш имкониятини янада кенгайтиради.

 

Мавзуга оид