Британиялик сайёҳ тўрт кун ичида уч марта қутқарилди
Британиянинг Корноулл графлигида ёш сайёҳ аёлни тўрт кун ичида уч марта қутқаришга тўғри келди. Бу ҳақида 23 август куни Travel Mole маълум қилди.
Воқеалар ўтган ҳафта – 16 ва 19 август оралиғида Корноуллнинг турли соҳилларида бўлиб ўтган. Шахси ошкор қилинмаган дам олувчи аёл ҳар сафар қуруқликдан узилиб қолган.
Сайёҳ аёлга ҳеч қандай зиён етмаган.
Қиролликнинг сув қутқарув хизмати ходимлари учинчи марта аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишганидан сўнг унга сувда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ҳақида маъруза ўқишди.
Корноулл графлиги Англиянинг жануби-ғарбида жойлашган. У Ла-Манш бўғози ва Кельт денгизи билан ювилади. Пойтахти – Труро шаҳри. Ҳудуд қулай иқлими ва гўзал манзараси билан таниқли дам олиш масканига айланган.
Мавзуга оид
09:59 / 23.11.2024
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
13:52 / 21.11.2024
Британия Ўзбекистонда давлат компанияларини хусусийлаштиришда қатнашмоқчи
15:52 / 20.11.2024