Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ҳукумати Туркияни ўз ҳудудига бостириб киришда айблади
Сурия ташқи ишлар вазирлиги Туркия армиясининг мамлакат шимолига кириб келишини қоралаб чиқди. Бу ҳақда Reuters хабар берган.
Сурия ТИВ баёнотида айтилишича, Суриядаги ҳар қандай аксилтеррор амалиёт расмий Дамашқ билан келишилган ҳолда ўтказилиши керак. Таъкидланишича, Анқаранинг мақсади ИШИДни ўртадан олиб ташлаб, унинг ўрнига бошқа жангари ташкилотни қўйиш ҳисобланади.
Бугун Туркия томонидан олиб борилаётган Сурия шимолидаги Жараблус вилоятини ИШИД жангариларидан тозалаш операцияси доирасида турк махсус бўлинмалари Сурия ҳудудига кирди.
Туркия танклари ва самолётлари Суриядаги ИШИД марраларига 70 марта зарба берди.
Туркия Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилган 2015 йил ноябридан бери биринчи марта Суриядаги ИШИД марраларига зарба бериш учун ҳарбий самолётлардан фойдалангани билдирилмоқда.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025