Беларусь президенти актёр Стивен Сигал билан учрашди
Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзининг қароргоҳида америкалик машҳур актёр Стивен Сигал билан норасмий учрашув ўтказди. Бу ҳақда Лукашенко матбуот котиби Наталья Эйсмонт маълум қилди.
"Бугун президент актёр билан учрашди. Стивен Сигалнинг айтишича, у Александр Лукашенко билан учрашишни анчадан бери орзу қилиб юрган ва Минскга бориши олдидан у билан учрашишни қатъиятлик билан сўраган", деб айтди Эйсмонт. Унинг айтишича, Сигалнинг Беларусга нисбатан туйғулари ўзгача, чунки аниқланишича, бу ерда унинг илдизлари бор.
Актёр Минскка тунда учиб келди, у Беларуснинг онлайн-ўйинлар яратувчи компанияси Wargaming билан ҳамкорлик қилади. Шу билан бирга актёрнинг сафари фақатгина иш билан боғлиқ бўлмади: у Минск бўйича қисқа саёҳат уюштирди, беларусь ошхонаси билан танишди.
Сигалнинг Лукашенко билан учрашуви меҳмон учун жуда сермазмун ўтди. Сигал беларусь қишлоқ хўжалиги билан таништирилди. У картошка, тарвуз йиғимини кузатди.
Мавзуга оид
21:16 / 22.11.2024
Лукашенко Беларусда норозилик намойишлари такрорланса, интернетни «бутунлай ўчириб қўйиш» билан таҳдид қилди
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
20:18 / 16.11.2024