Apple ўз ижтимоий тармоғи устида иш олиб бормоқда
Apple компанияси Facebook, Snapchat ва Instagram асосида ижтимоий тармоқлар учун ўз дастурини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақида Bloomberg хабар берди.
Apple ходимларининг сўзларига кўра, янги дастур фойдаланувчиларга видеороликлар ёзиб, уларни таҳрирлашга, турли хил фильтрларни амалга оширишга ва натижаларни бошқа фойдаланувчилар билан баҳам кўришга ёрдам беради.
Bloomberg нашрида қайд этилишича, «тармоқларнинг оммавийлигидан максимал фойда олиш» мақсадида компания кунига 30-50 дақиқа таниқли дастурлар, жумладан, Facebook, Snapchat ва Instagram'да вақтини ўтказувчи ёш фойдаланувчиларга эътибор қаратмоқда. Видео билан ишлаш воситаларидан ташқари, дастурчилар ижтимоий тармоқларнинг ажралмас қисми бўлган бир неча функцияларни ҳам қўшмоқда. Мисол учун, турли фойдаланувчилар ўртасида алоқа қилиш имкони.
«Икки дўст бир-бирининг барча матнли хабарлари, электрон почта, видеороликлар ва фотосуратларини кўриш имконига эга бўлади», — деб қайд этилади Apple матбуот хизмати хабарида.
Янги дастурни AppStore'да юклаб олиш мумкин ёки «олма» гаджетларининг камерасида автоматик қўшилиш орқали ишга тушади. Компания ходимларининг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда видеороликлар инстаграмдаги каби тўртбурчак шаклда бўлади.
Ҳозирча номи маълум бўлмаган дастурни ишлаб чиқариш жараёнида Final Cut Pro ва iMovie каби дастурлар ишлаб чиқарган жамоа иштирок этмоқда.
Янги дастур 2017 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
18:04 / 23.11.2024
Apple Siri овозли ёрдамчисини ChatGPTнинг рақобатчисига айлантирмоқчи
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024