Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канаданинг Торонто шаҳрида уч киши арбалетдан отиб ўлдирилди
Канаданинг Торонто шаҳрида икки эркак ва бир аёл арбалетдан отиб ўлдирилди. Бу ҳақда Канаданинг CBC телеканали хабар бермоқда.
Полициячилар шаҳарнинг шарқий қисмидаги Скарборо туманидаги гараж ичида икки жасад ва бир ярадорни аниқлашган. Ярадор шифокорлар етиб келгунча ҳалок бўлган. Полиция жасадлар олдида арбалет топилганини маълум қилган. "Биз бу ҳодиса нима сабаб юз бергани борасида ҳеч қандай тушунчага эга эмасмиз", деб айтди констебль Дэвид Гопкинсон.
Полициячилар воқеа оқибатида яна бир киши ярадор бўлгани ва у ҳимояга олинганини маълум қилишган.
Ҳуқуқ-тартибот муассасаларида воқеа жойи текширилганда арбалетдан ташқари, қурол сифатида ишлатилиши мумкин бўлган бошқа буюмлар ҳам топилгани маълум қилинган.
Қўшниларнинг айтишича, улар гараж ичидан бақириқ ва кураш овозларини эшитишган. Констеблнинг маълум қилишича, ҳозир полиция босқинчи ва воқеа гувоҳларини қидирмоқда. Қотиллик жойи ўраб олинган.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:51 / 22.05.2025