Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Куба ва АҚШ ўртасида авиақатновлар тикланади
АҚШ ва Куба ўртасидаги биринчи тўғридан-тўғри доимий қатновлар 31-августдан йўлга қўйилади. Уни, Американинг JetBlue авиакомпанияси самолёти Форт-Лодердейл (Флорида)дан Санта-Кларага парвоз қилиш билан бошлаб беради, дея маълум қилган Куба транспорт вазири ўринбосари Эдуардо Родригес.
"Парвозларни қайта тиклаш икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш жараёнига қўшилган ҳиссадир ", — дея Родригес сўзларини келтиради Globovision.
Мазкур парвоз, 1963-йилдан бери илк марта амалга оширилаётгани билан эътиборлидир. Томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ, ҳалқаро парвозлар сони Кубанинг ҳар бир халқаро аэропортидан 10тадан жами 110 тани ташкил этиши мумкин. Бироқ, ҳозирча Ҳаванага парвоз қилиш масаласи охиригача ҳал этилганича йўқ. Шу билан бирга, 29- октябргача парвозларнинг умумий сони кунига 11тани ташкил этади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025