Фан-техника | 20:04 / 26.08.2016
8177
1 дақиқада ўқилади

Octobot - аккумуляторсиз ҳаракатланувчи биринчи юмшоқ робот

Ҳарвард университети деворларида қувватлаш воситаси, электродвигатель, батарейка ва аккумуляторларсиз ишлайдиган биринчи роботни яратишди. Octobot номли юмшоқ робот танасининг бир қисми кимёвий таъсир натижасида силиконли ҳужайра ичига тўпланувчи бўшатилган газ ёрдамида ҳаракатга киришади. Роботнинг ташқи кўриниши саккизоёқни ёдга солади. 

Octobot танаси силиконга пластина заррачалари қўшилишидан 3D принтерда яратилган. Робот ичида водород пероксиди билан тўла бўлган марказий камера мавжуд. Octobot’нинг артерия каналлари орқали ўтувчи суюқлик платина билан реакцияга киришади ва натижада сув ва газга ўхшаш кислород ҳосил бўлади. Ўз навбатида, газ камерага ҳаво босими юбориб, саккиз оёқли роботни ҳаракатланишга мажбур қилади. Эндиликда олимлар мазкур роботга  эмаклаш ва сузишни ўргатишни мақсад қилишган.

Мавзуга оид