Фан-техника | 09:18 / 27.08.2016
8698
2 дақиқада ўқилади

Британияликлар Land Rover Defender’ни "Бонд машинасига" айлантиришди

Британиянинг Tweaked Automotive тюнинг фирмаси Land Rover Defender 90 машинасини ўзгартириш лойиҳасини тақдим қилди. Машина жосус Жеймс Бонд ҳақидаги 24-фильм – "Спектр"даги автомобилга ўхшаш ўзгартирилди. Фильм учун махсус йўлтанламасларни Land Rover’нинг тюнинг ательеси Special Vehicles Operations (SVO) тайёрлаган, Tweaked эса барча учун ўзининг Defender’ини "Бонд машинасига" айлантириш имкониятини беришга қарор қилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун 8 ҳафта кетди. Бу вақт ичида машинанинг дизайни яратилди, керакли деталлар ва уларни етказиб берувчилар топилди ҳамда улар машинага ўрнатилди.

Йўлтанламас учун фильмдагига максимал ўхшаш янги олд бампер яратилди. Шунингдек, машинага 51 мм га оширилган клиренсли "кўтарилган" подвеска, созланувчи Панара тягаси, кучайтирилган пружиналар, амортизаторлар, рул тягалари, рул демпфери ўрнатилди.

Бундан ташқари, машина шноркель, чиғир (лебёдка), қўшимча ёруғлик-диодли фараларга эга томдаги юкхона ва 35 дюймли Maxxis шиналарини олди.

Машина салони чармдан ишланди, унда спорт ўриндиқлари, янги рул, навигацияли мультимедиа тизими, двигателни ишга тушириш тугмаси ва олтита камерали айланма видеообзорли тизим пайдо бўлди.

Серияли Land Rover Defender’даги 2,2 литрли, 122 от кучига эга дизель двигатель 190 от кучигача кучайтирилди. Машинага янги ҳаво фильтри, ўзгача интеркулер ўрнатилди.

 

Мавзуга оид