Туркиянинг Диёрбакир аэропорти ракеталардан ўққа тутилди
Туркиянинг жанубидаги энг йирик шаҳар – Диёрбакирнинг аэропорти 27 август куни кечки пайт ракеталардан ўққа тутилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Аэропортдаги полиция назорат-ўтказиш пунктига 4 та ракета отилган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида йўловчилар ва аэропорт ходимлари терминалларга жойлаштирилди.
Ракеталар яқин орадаги бўш ётган жойга тушган. Жабрланганлар ва вайроналар бўлмаган, парвозлар жадвали бузилмаган. Аэропорт асосан ички рейсларга хизмат кўрсатади.
Ҳужум учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олмади. Маълумки, бу ҳудудда 30 йилдан бери курд исёнчилари ва турк кучлари курашиб келади.
Бундан 3 кун аввал Туркия Сурия шимолида террорчилар ва курд айирмачиларига қарши ҳарбий операцияни бошлаганди.
Мавзуга оид
20:25 / 19.09.2024
Москва аэропортларида хорижликлар учун янги қоидалар жорий этилади
10:45 / 12.09.2024
«Ҳеч ким ёрдам беролмайди» – Москва аэропортида Россия фуқаролигини рад этгани учун қайтарилган мигрант ҳикояси
08:54 / 12.09.2024
Шаҳрисабз аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади
17:16 / 09.09.2024