Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда меъёридан ортиқ йўловчи чиққан автобус ағдарилиб кетди
Ҳиндистоннинг марказий қисмида меъёридан ортиқ йўловчи минган автобус ағдарилиши натижасида 73 киши жароҳатланди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб, IANS нашри хабар тарқатган.
"Йўловчилар Жабалпур, Нагуэйна ва қўшни вилоятларга мансуб бўлиб, улардан 59 нафари Куллу шаҳридаги шифохонага ётқизилган", дейилган хабарда.
Агентлик хабарига кўра, йўловчиларнинг аксари мактаб ўқувчилари ва давлат хизматчиларидир.
Автобус Жабалпурдан Куллуга қараб ҳаракатланаётган бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, автобусга меъёридан ортиқ даражада кўп йўловчи чиққани туфайли, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.
"Тепалик ортидан чиққан автобус юмалаб кетмаслик учун дарахтга бориб урилди", деган йўловчилардан бири Ражат Такур.
Автобус яроқсиз ҳолатга келгани айтилган.
Қайд этилишича, Ҳиндистонда жамоат транспорти воситалари етишмовчилиги муаммоси туфайли транспортларга меёъридан кўп йўловчи чиқарилади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:28 / 22.05.2025