Фан-техника | 15:17 / 29.08.2016
9701
6 дақиқада ўқилади

WhatsApp’дан Facebook’га шахсий маълумотлар узатилишини қандай тўхтатиш мумкин

WhatsApp тижорат мақсадларида фойдаланувчилари тўғрисидаги маълумотларни Facebook’га юборишни бошлади. Бу сервислар қандай маълумотларни тўплайди ва уларни узатишдан қандай воз кечиш мумкин?

25 август куни WhatsApp ўзининг блогида фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва бошқа таҳлилий маълумотларни Facebook’га узатиши ҳақида эълон қилди. Компанияда барча хабарлар аввалгидек шифрланиши, аккаунтнинг суратлари ва маълумотлари Facebook’га узатилмаслиги, реклама берувчилар эса рақамларга тўғридан-тўғри чиқа олмаслигига ишонтиришмоқда. Facebook шу тарзда тижорий мақсадларини яхшилашни режалаштирмоқда. Агар сиз маълумотларни мессенжердан Facebook’нинг тижорат платформасига узатишга розилик берсангиз, у ҳолда тез кунда ўзингизга таниш бўлган компанияларнинг тижорат эълонларини кўрасиз. WhatsApp телефон рақамларидан ташқари, қуйидаги маълумотларни тўплайди: 

•  Операцион тизим тури
•  Экран ўлчамлари
•  Алоқа оператори
•  Қурилманинг идентификатори (ID)
•  Иловани қўллаш частотаси
•  Мамлакатнинг телефон коди

WhatsApp бу маълумотлардан ташқари компания ошкор қилмаган бошқа маълумотларни ҳам юбориши мумкин. 

WhatsApp’дан Facebook’га шахсий маълумотлар узатилишини қандай тўхтатиш мумкин

Барча фойдаланувчилар ҳам ўзларининг шахсий маълумотлари билан бўлишгилари келмаслиги аниқ, шу боис компания тўпланган маълумотларни Facebook’га узатишдан воз кечиш имконини тақдим этди. Агар сиз WhatsApp’да рўйхатдан ўтган бўлсангиз, бу кузатув функциясини ўчириб қўйишнинг икки йўли мавжуд.

Иловани ишга туширганингизда экранда янги “Конфиденциаллик шартлари ва сиёсати” бўлимининг пайдо бўлганини кўрасиз. Шартларни қабул қилишга шошилманг, ҳаволани босиб, унинг шартларини ўқиб чиқинг. Саҳифанинг қуйи қисмида ўчириш тугмаси бўлади. Агар маълумотларингизни Facebook’га узатишни истамасангиз, у ҳолда белгини олиб ташланг ва тугмани фаоллаштирманг. 

Агар янги шартларни қабул қилган бўлсангиз, у ҳолда маълумотларни узатишни тўхтатиш учун тасарруфингизда яна 30 кун бор. Бунинг учун “Созламалар” (Settings) → “Аккаунт” (Account) → “Аккаунт ҳақида маълумот бериш” (Share my account info)га ўтиб, бу опцияни ўчириб қўйинг. Бироқ ҳаттоки бу функцияни ўчириш ҳам шахсий маълумотларингизни ҳимоя қила олмайди. Facebook ва унга тегишли барча компаниялар барибир тўпланган маълумотни қабул қилишади ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланишлари мумкин: “инфратузилма ва етказиб бериш тизимини яхшилаш, сервислардан фойдаланиш таҳлили, тизимлар хавфсизлигини таъминлаш, спам билан кураш, қоидаларни ва муаллифлик ҳуқуқларини бузиш”. Сизнинг Facebook ижтимоий тармоғида аккаунтингиз бўлса, у ҳолда сиз ўзингиз тўғрингизда анча маълумотларни беришга улгурган бўласиз. IT-гигант бу маълумотлар асносида яқин орада ота-она бўлишингиз, оилали бўлишингиз, яшаш жойингизни ўзгартиришингиз, автомобиль харид қилишингиз ва шу каби янгиликлардан бохабар бўлиб боради. 

Facebook сиз ҳақингизда нималарни билади? Қуйида бу борада тўлиқ рўйхат берилади:

1.  Яшаш жойингиз
2.  Ёшингиз
3.  Авлодингиз
4.  Жинсингиз
5.  Тилингиз
6.  Маълумот даражангиз
7.  Илмий билимларингиз
8.  Мактабингиз
9.  Этник келиб чиқишингиз
10.  Даромадингиз
11.  Турар жойингиз кўриниши
12.  Уйнинг баҳоси
13.  Ҳовли ҳудудининг ўлчами
14.  Уй-жойингиз майдони
15.  Уй қурилиши тугаган йил
16.  Оила таркиби
17.  Яқин 30 кун ичида таваллуд айёмингиз бўлиши 
18.  Оилангиздан ёки она шаҳрингиздан узоқдалигингиз
19.  Яқин орада туғилган куни бўладиганларга дўстлигингиз, оила қурганлигингиз, фотиҳа қилинганлигингиз, кўчишингиз
20.  Муносабатларингиз
21.  Янги ишга ўтганингиз
22.  Яқин орада фотиҳаланганингиз
23.  Яқин орада оила қурганингиз
24.  Ота-онангиз ҳақида маълумот
25.  Сиз қачон ота-она бўлишингиз
26.  Сиёсий қарашларингиз
27.  Оилавий аҳволингиз
28.  Иш берувчингиз
29.  Лавозимингиз
30.  Идора тури
31.  Саноат
32.  Қизиқишларингиз
33.  Транспорт турингиз (автомобиль, мотоцикл)
34.  Автомобилингизнинг модели ва русуми
35.  Машинангизни харид қилган йилингиз
36.  Компаниянгизда нечта ходим бор
37.  Кичик бизнесингиз бор ёки йўқлиги
38.  Ким бўлиб ишлашингиз
39.  Хайрия ишларидаги иштирокингиз
40.  Қурилмангизнинг операцион тизими
41.  Қандай ўйинлар ўйнашингиз
42.  Facebook’даги тадбирларда қатнашишингиз
43.  Facebook Payments’дан фойдаланишингиз
44.  Ижтимоий тармоқ саҳифаларида маъмурлик қилишингиз
45.  Юкланган суратларингиз
46.  Браузерингиз
47.  Почта сервисингиз
48.  Инновацион технологиялардан қай даражада фойдаланишингиз
49.  Муҳожирлик (қаердан)
50.  Инвесторлар
51.  Кредит карталарингиз ҳақида маълумотлар
52.  Дебат картангиз бор ёки йўқлиги
53.  Радио эшитишингиз
54.  Севимли сериалларингиз ва ТВ-кўрсатувларингиз
55.  Мобил қурилмангиз қайси брендга тегишли
56.  Интернет алоқа тури
57.  Яқин орада смартфон ёки планшет харид қилганингиз
58.  Интернетга смартфон ёки планшетдан чиқишингиз
59.  Чегирма купонларидан фойдаланишингиз
60.  Харидларингиз ҳақида маълумот
61.  Онлайн-дўконларни хуш кўрасизми ёки офлайн харидларни
62.  Борадиган ресторанларингиз
63.  Саёҳатларингиз
64.  Таътилда қандай ҳордиқ чиқаришни хуш кўришингиз
65.  Таймшерда иштирок этишингиз ёки қатнашмаслигингиз

Мавзуга оид