Light | 20:32 / 31.08.2016
9570
2 дақиқада ўқилади

10 километр масофани сузиб ўтган ит Facebook туфайли эгасига қайтди

Райли лақабли малинуа Бельгия овчаркаси кўлда 10 километрлик масофани сузиб ўтди ва Facebook тармоғидаги эълон туфайли топилди. Бу ҳақида Mashable маълум қилди. 

Ўн ойлик Райли Мичиган кўли бўйлаб сузаётган кема бортидан тасодифан тушиб қолган, бу вақтда унинг эгалари Кристина ва Эд Касаслар палубадаги электр билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилаётган бўлишган. Жуфтлик овчарка йўқолганини тушуниб етганидан сўнг уни излашга киришди, бироқ бу уринишлар бесамар кетди. 

 Facebook тармоғидаги йўқолган итларни излаш жамияти администратори Линн Фидор жуфтликка ёрдам қўлини чўзди – у ижтимоий тармоқда Мичиган кўли ҳудудида йўқолиб қолган овчарка ҳақида эълон берди ва бунинг эвазига 5 минг доллар мукофот пули ваъда қилди. 
   

“Натижада 20 мингдан ортиқ киши бизнинг эълонимизни ўқиди”, - деди Федор. Бироз вақт ўтгач, йўқолган овчарка маҳаллий қайиқчи томонидан топилди. У итни ёнидаги палата лагерига олиб борган, шу ерда Райли бахтли эгалари билан қайта учрашган. “Ҳикоямиз муваффақиятли якун топди, - дея маълум қилди Фидо. – Айнан шунинг учун биз бу иш билан шуғулланамиз”.

Райли бортдан тушиб кетганидан кейин сувда тахминан 10 километрлик, қуруқликда яна 20 километрлик масофани босиб ўтган. 


 

Мавзуга оид