Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аляскадаги самолётлар тўқнашуви беш кишининг ҳаётига зомин бўлди
Аляска осмони узра икки енгил моторли самолёт тўқнашиб кетди, бунинг натижасида 5 нафар киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Associated Press маълум қилди.
Манбага кўра, фожиа чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да Вефиль шаҳридан деярли 100 километр нарида рўй берган. Воқеа содир бўлган жойга полиция, тиббиёт ходимлари ва қутқарувчилар етиб келишган.
Полиция ходимларининг маълум қилишларича, самолётлар бортида беш киши бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлганлиги айтилган.
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
01:55 / 01.05.2025
Ҳиндистон Покистон самолётлари учун ҳаво маконини ёпди
16:11 / 20.04.2025
Жанубий Корея Ҳарбий-ҳаво кучлари деярли барча парвозларни тўхтатди
00:50 / 05.04.2025
The Economist: Аляскадаги орол аҳолиси Россия босиб олишидан хавотирланиб, рус тилини ўрганмоқда
17:34 / 02.04.2025