Фан-техника | 18:57 / 02.09.2016
7876
2 дақиқада ўқилади

Олимлар инсонни иссиқдан сақловчи либосни ўйлаб топишди

Стэнфорд тадқиқотчилар жамоаси унча ғаройиб пластик материал ишлаб чиқаришди, уни матога бириктирилганда танани совутиш хусусиятига эга бўлади. 

Ихтирочиларнинг сўзларига кўра, ушбу янги мато ёзги жазирамада инсонни иссиқдан сақловчи либослар учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. 

Бу янги мато иссиқликни танадан икки усул билан ҳайдайди ва ҳароратни пахтали матодан яратилган либосга нисбатан деярли 4 даражага пасайтириш имконини беради. Мато тернинг буғланишига имкон беришдан ташқари, совутишнинг яна бир революцион усулига эга: у инфрақизил нурларни пластик тўқималардан ўтказади.  

Барча объектлар, шу жумладан танамиз инфрақизил нурлар кўринишида иссиқлик беради. Кўрпа инфрақизил нурланишни тутиб, уни танага яқин ушлаб туриш орқали бизни иситади.  Мутахассисларнинг айтишича, идорада ўтирганимизда танамиздаги иссиқликнинг 40-60 фоизи инфрақизил нурланиш кўринишида тарқалиб кетади.  Бироқ шу пайтгача бу нурланишни ҳисобга олиб, кийим ишлаб чиқилмаганди. 

Стэнфорд тадқиқотчилари полиэтиленнинг маълум бир нанотузилмага эга муайян турини қўллашга қарор қилишди. Улар бу полиэтиленга кимёвий моддалар билан ишлов беришди - натижада сув буғи молекулалари пластикадаги нанопробалар орқали буғланиб, матога худди табиий толалар каби "нафас олиш"га имкон яратди.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги матодан яратилган кийим кийган киши иссиқ ҳавода кондиционер ва вентиляторсиз ҳам ўзини қулай ҳис қилиши мумкин бўлади. 

 

Мавзуга оид