Ўзбекистон | 01:22 / 03.09.2016
61431
1 дақиқада ўқилади

Обама: Ўзбекистон ўз тарихининг янги саҳифасини бошлайди

АҚШ президенти Барак Обама Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг вафотидан кейин баёнот билан чиқди. Бу ҳақдаги хабарнома Оқ уй хабарида маълум қилинган.

«Бу оғир палла, президент Ислом Каримов вафот этган паллада, Қўшма штатлар Ўзбекистон халқини қўллаб-қувватлашини маълум қилади»,— дейилган хабарда.

Обама қайд этганки, АҚШ «Ўзбекистон билан ҳамкорликка садоқатини сақлаб, фуқароларнинг ҳуқуқларига риоя қилинишига асосланган суверенитети, хавфсизлиги ва келажаги тарафдори бўлиб қолади».

Америка президенти «Ўзбекистон энди ўз тарихининг янги саҳифасини бошлаши»ни қўшимча қилган.
 

Мавзуга оид