Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев: Жаҳон иқтисодиётини янги саноат инқилоби жонлантиради
Жаҳон иқтисодиётини жонлантириш учун янги саноат инқилоби, инновациялар ва технологиялар асос бўла олади. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев G20 саммитида ана шундай фикр билдирди.
"Қозоғистон президенти янги саноат инқилоби, рақамли иқтисодиёт ва инновацияларни жаҳон иқтисодиётини жонлантиришга йўналтирилган тадбир сифатида таклиф қилди", - дейилади давлат раҳбарининг расмий сайтидаги хабарда.
"Бу вазифани фақатгина инклюзив тамойилларга таяниб, амалга ошириш мумкин. G20 ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида мулоқот марказини аниқлаб олиш зарур", - деди Назарбоев.
Қозоғистон президентининг таъкидлашича, бутун дунёда, шу жумладан ривожланаётган давлатларда ҳам валюта курсларини барқарорлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш лозим.
Шунингдек Назарбоев иқтисодиётни тартибга солиш учун ягона глобал ташкилот тузиш таклифини киритди.
Мавзуга оид
09:10 / 20.11.2024
ГФР канцлерининг G20 саммити якуний баёнотидан кўнгли тўлмади
11:38 / 19.11.2024
Риодаги G20 саммитида очарчиликка қарши иттифоқ тузилади
11:44 / 01.03.2024
G20 вазирлар учрашуви якуний баёнотсиз якунланди
10:43 / 06.12.2023