Жамият | 16:37 / 05.09.2016
18465
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда президент хотирасига эҳсон оши берилди

Бугун, 5 сентябрь куни тонгида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримов хотирасига эҳсон оши берилди.

Мусулмон одатларига кўра, марҳум вафотидан 3 кун ўтиб республиканинг барча вилоятларида халққа "худойи" оши тарқатилди. 

Хусусан Самарқандда, Регистон майдони рўпарасидаги "Мўъжиза" ресторанида дастурхон ёзилди. Шу куни соат 11:00дан соат 15:00гача шаҳар аҳолисига ош тарқатилди. Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев воқеа жойидан суратларни тақдим этган.

 Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь, жума куни вафот этди. Дафн маросими 3 сентябрь куни, Ислом Каримовнинг ўз васиятига кўра, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтди. 3—5 сентябрь кунлари Ўзбекистонда мотам кунлари деб эълон қилинган.

Мавзуга оид