Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Volkswagen автомобиллари ғилдиракларига домофон ўрнатилади
Шундай пайтлар бўладики, курьер уйингизга келди, лекин уйда ҳеч ким йўқ. Volkswagen бу муаммонинг ечимини топди – масофадан туриб почтачига эшикни очиш мумкин бўлади, ҳаттоки автомобиль бошқараётган бўлсангиз ҳам бунинг иложиси бор. Энди домофон машинанинг ахборот-кўнгилочар мажмуаси билан уйғунлашиши мумкин.

Лойиҳа DoorBird стартапи ҳамда Hörmann фирмаси (автоматик дарвозалар ишлаб чиқарувчиси) билан ҳамкорликда амалга оширилади. Ҳозирча тизим уй эшигининг қўнғироғи чалинганда унинг эгасини огоҳ қила олади.
Компанияда бу ғоянинг янгилик эмаслигини яхши билишади, лекин автомобиль тизимида бу илк марта йўлга қўйилмоқда.
Келажакда функционални кенгайтириш режалаштирилмоқда: гараж дарвозаси ёки уй эшигини масофадан очиш мумкин бўлади.


Мавзуга оид
22:13 / 16.01.2025
Хитой Volkswagenʼнинг Германиядаги заводини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
20:30 / 02.12.2024
Volkswagenʼнинг тўққизта заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
23:42 / 27.11.2024