Спорт | 23:19 / 06.09.2016
18647
1 дақиқада ўқилади

Кримецнинг голи Ўзбекистон терма жамоасига яна бир ғалабани келтирди

Жаҳон чемпионати – 2018 саралаш босқичининг Осиё минтақасида 2-тур учрашувлари поёнига етди.

Ўзбекистон терма жамоаси Доҳанинг “Ал Садд” стадионида Қатарга қарши тўп сурди. Мазкур ўйинга қадар Ўзбекистон терма жамоаси таркиб борасида йўқотишларга дуч келган эди. Шунга қарамай, Самвел Бабаян таркибда деярли ўзгаришларни амалга оширгани йўқ. Биринчи бўлимда иккала томонда ҳам қатор вазиятлар бўлганига қарамай, ҳисоб очилгани йўқ.

Иккинчи бўлимда Александр Гейнрихнинг майдонга тушиши ўйин суръатини ўзгартирди. Айнан унинг оширган жарима тўпидан кейин ҳимоячи Егорь Кримец боши билан Қатар дарвозасини ишғол қилди. Бу гол ўйинда ягоналигича сақланиб қолинди. Шундай қилиб, Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни мағлуб қилиб, гуруҳ пешқадами бўлиб олди.

Қатар – Ўзбекистон – 0:1

Гол: Егорь Кримец, 85

Мавзуга оид