Жаҳон | 23:17 / 08.09.2016
8805
1 дақиқада ўқилади

Арманистонда янги бош вазир тайинланди

Арманистон миллий йиғилиши (парламент) ташқи алоқалар бўйича доимий комиссияси бошлиғи Артак Закарян Арманистон Республика партияси Карен Карапетян номзодини мамлакат бош вазири лавозимига тасдиқлаганини маълум қилди.   

Таъкидланишича, Арманистон амалдаги бош вазири Овик Абрамян 8 августда бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида истеъфога кетишини айтган. Абрамян бу лавозимга 2014 йил апрелда тайинланган.

"Бу масала кун тартибидаги ягона масала эди, Карен Карапетян эса ягона номзод эди", деб таъкидлаб ўтди Закарян.

Закаряннинг айтишича, ҳукмрон партия Абрамян истеъфосини қабул қилган.

 

Мавзуга оид