Жаҳон | 14:05 / 12.09.2016
19180
1 дақиқада ўқилади

Туркия шарқида кучли портлаш рўй берди

Туркия шарқида жойлашган Ван шаҳри ҳудудида кучли портлаш рўй бериши оқибатида камида 11 киши жароҳатланган. Бу ҳақда СNN Turk хабар қилди.

Портловчи моддалар ўрнатилган автомобиль вилоят ҳокимияти биноси яқинида портлатилган. Портлаш рўй берган ҳудуддаги биноларнинг деразалари тўкилиб тушган. Ҳудуддаги "Адолат ва тараққиёт" партияси биноси ҳам портлашдан зарар кўрган.

Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч қайси ташкилот зиммасига олмади. Лекин бу ҳудуд Курдистон ишчилар партияси фаол ҳаракат қиладиган ҳудуд ҳисобланади.

Мавзуга оид