iPhone 7'га оддий қулоқчинларни улаш усулини топишди
"ВКонтакте" фойдаланувчилари қандай қилиб оддий қулоқчинларни iPhone 7 қурилмасига улаш мумкинлиги тўғрисида сўзлаб беришди. Шу мавзудаги пост "Бетономешалочка" жамоасида чоп этилди.
Постга бириктирилган суратга кўра, "олма" техникаси ишқибозлари iPhone 7'нинг пастки чап қисмида 14 миллиметрли туйнук очишлари керак бўлади. Гаджетнинг корпуси остида оддий қулоқчинларни улаш учун яширин жойи мавжуд эканлиги ҳақида ёзилган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳазилни баҳолаб, бирор бир Apple ишқибози берилган маслаҳатга риоя қилиб кўришига умид билдиришди. Ушбу мақолага ёзилган изоҳларда фойдаланувчилар iPhone'нинг аввалги версиялари билан боғлиқ бошқа "миш-мишлар"ни ёдга олишди. "Эсимда, 5-олмани микротўлқинли печда зарядлаш мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлганида кўпчилик лаққа тушганди", - дейди фойдаланувчилардан бири.
Apple корпорацияси сентябрда Калифорниядаги штаб-квартирасида янги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларини тақдим қилди. Гап шундаки, гаджетлар қулоқчинларни уловчи 3,5 миллиметрли туйнукдан маҳрум қилинган, янги қурилмаларда Lightning порти орқали мусиқа тинглаш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:31 / 15.11.2024
Бино ичидаги ортиқча шовқинни сўндиришга қодир сунъий интеллектга эга қулоқчинлар яратилди
15:52 / 28.04.2023
Тошкентни сотиш ҳақидаги эълон муаллифи мактаб ўқувчиси экани маълум бўлди
21:31 / 10.01.2019
AirPods қулоқчинлари жосуслик қурилмасига айлантирилди
08:55 / 06.09.2018