Россия ТИВ: Тошкент мамлакатдаги сиёсий-ижтимоий вазиятни тўла назорат қилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг вафоти ушбу мамлакат ва унинг атрофидаги вазиятга салбий таъсир этаётгани йўқ, деган фикрни билдирмоқда РФ президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВ Осиё масалалари бўйича иккинчи департаменти директори Замир Кабулов.
"Менинг фикримча, бу Ўзбекистон ва унинг атрофидаги ҳарбий, ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир кўрсатмайди", — деган Кабулов "Россия сегодня" томонидан ўтказилган матбуот анжуманида.
"(Ўзбекистон) Раҳбарият вазиятни тўлиқ назорат қилмоқда", — дея қўшимча қилган дипломат.
Унинг сўзларига кўра, Каримовнинг вафотидан сўнг, мамлакатдаги вазият юзасидан турли миш-мишлар тарқаганига қарамай, "ҳозирча, улар бунинг уддасидан чиқа олмаяпти", — деб қайд этган Кабулов.
Дипломатнинг айтишича, бунинг бош сабаби шундаки, республика раҳбарияти, хусусан президент вазифасини вақтинча бажарувчи, бош вазир Шавкат Мирзиёев "ўзини оқлаган сиёсатни сақлаб қолиш ва уни давом эттиришни хоҳлаган".
Мавзуга оид
21:22 / 01.10.2024
Алишер Усмонов Германия судида яна бир бор ютиб чиқди
20:32 / 01.10.2024
Россиялик икки спортчи Ўзбекистон миллий жамоасига ўтади
20:24 / 01.10.2024
Москвада мигрантларга сохта ҳужжат тайёрлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:50 / 01.10.2024