Украина ички ишлар вазирига қарши жиноий иш қўзғатилди
Украина бош прокурори Юрий Луценко коррупцияга қарши курашиш маркази раҳбари Виталий Шабунин мурожаатидан кейин мамлакат ички ишлар вазири Арсен Аваковга қарши жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
"Мен кунига бир неча ўнлаб одамлардан мактублар оламан, жумладан жаноб Шабуниндан ҳам олдим. Унинг мактуби бўйича жиноий иш қўзғатдим, кимгалини айтсам ишонмайсиз, ички ишлар вазири Аваковга, чунки ҳамма тенгдир", деб айтди Луценко. Бироқ бош прокурор Аваковга қарши қайси модда бўйича иш очилганини ошкор қилмади.
Луценко бош прокуратурага келиб тушадиган барча мурожаатлар бир хил процессуал мақомга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.
Аваков бир неча марталаб ўзи бошқарадиган вазирлик фаолиятидаги камчиликлар учун танқид қилинган. 19 августда Аваков Украинада жиноятчиликнинг ўсишини полиция фош қилинмаган ишларни ёпишни тўхтатгани, қурол-аслаҳага эга бўлиш бемалолроқ бўлгани ва аҳолининг камбағаллиги билан тушунтирган. Шу билан бирга вазир жиноятлар миқдори 30-40 фоизга ошганини тан олган.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024