Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Филиппин ТИВ раҳбари: Биз тоабад Американинг "кичик қора укаси" бўлиб қолмаймиз
Филиппин ташқи ишлар вазири Перфекто Ясай унинг мамлакати АҚШнинг "кичик қора укаси" бўлиб қолишни истамаслигини маълум қилди. Бу ҳақида The Diplomat нашри хабар берди.
Ясайнинг сўзларига кўра, Вашингтон Манилани тенг ҳуқуқли ҳамкор сифатида кўриши керак. Филиппин ТИВ раҳбари гиёҳванд моддалар сотувчилари билан курашиш усулларининг танқид қилинишига изоҳ берар экан, Қўшма Штатлар унинг мамлакатини инсон ҳуқуқлари бўйича Америка стандартларига риоя қилишга мажбур қилавермай, уларнинг ҳаракатини тушунишга ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади.
"Биз тоабад Американинг кичик қора укаси бўлиб қола олмаймиз", - деди у Вашингтонда бўлиб ўтган Тинч океани форумида.
Шу тариқа Филиппин ташқи ишлар вазири АҚШнинг собиқ президенти Уильям Говард Тафтнинг мустамлакачилик йилларида айтган сўзларига жавоб қайтарди. Президент бўлишидан аввал Филиппиннинг биринчи генерал-губернатори (1901-1904) бўлган Тафт "кичик қора укалар инглиз-саксон сиёсий тамойиллари ва кўникмаларига яқин келувчи бирор нима ишлаб чиқиши учун АҚШнинг қатъий назорати остида 50 йилдан 100 йилгача тер тўкишига тўғри келади", деб айтган.
Жорий йилнинг баҳорида ҳукумат тепасига ўтирган Родриго Дутерте маҳаллий гиёҳвандфурушлар билан шафқатсиз курашишда давом этмоқда. Хусусан, полиция гумондорнинг яшириниш ёки қаршилик қилишга ҳаракат қилаётганини кўрган тақдирда, унга қарата ўқ очиш ҳуқуқига эга. Полиция ходимлари бу ҳуқуқдан фойдаланиб, сўнгги ойларнинг ўзида юзлаб гиёҳвандфурушларни отиб ташлашди. Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари ва халқаро ташкилотлар бундай ҳаракатларни суд ташқарисидаги қотиллик, деб ҳисоблаб, бунда ҳукуматни айблашмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025