Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов АҚШга йўл олди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоилнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов даволаниш учун АҚШга жўнаб кетган.
“Элимизнинг ардоқли ва атоқли шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Давлат мадҳияси муаллифи, буюк устоз Абдулла Орипов соғлигини тиклаш ва янада мустаҳкамлаш учун Америка Қўшма Штатларига учиб кетдилар ва бугунги кунда муолажа олмоқдалар. Улуғ устозимизга Яратгандан соғлик, саломатлик тилаймиз. Миллатимизнинг маънавий юксалиши йўлидаги фидокорона хизматларингиз олдида ҳамиша таъзим ва ташаккурдамиз. Дурдона асарларингиз билан халқимизнинг минг йиллик олтин хазинасини янада бойитаверишингизга тилакдошмиз. Бахтимизга бор бўлинг, улуғ устоз!”, деб ёзади Муҳаммад Исмоил.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024