Фан-техника | 11:39 / 18.09.2016
7866
1 дақиқада ўқилади

Samsung ўзининг тўрт компанияси акцияларини сотиб юборди

Жанубий Кореянинг Samsung компанияси ўзининг тўрт компанияси акция пакетлари сотилганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Samsung акциялари ўз қўлида бўлган ASML компаниясининг ярим миқдоридаги акция пакетини, шунингдек, Seagate компаниясининг 4,2 фоиз пакетини, Sharp компаниясининг 0,7 фоиз акциясини ва Rambus компаниясининг 4,5 фоиз акциясини сотиб юборган.
Samsung молиявий келишувлар шартини ҳам сир тутмаган.

Мавзуга оид