Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арктика музлари рекорд даражада эриб кетиши қайд этилди
Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи Арктиканинг муз қопламаси жорий йилда рекорд даражада эриганини қайд этишган. Жорий йилда Арктика музлари ҳажми 4,5 млн кв км ҳажмига қисқарган. Бу ҳақда The Guardian хабар берган.
Кузатишлар бошланган 1979 йилда Арктика музлари ҳажми 7,5 млн кв км эди. Кейинги 30 йилда музлар доимий равишда эриши кузатилмоқда.
Тадқиқотчилар бу ҳолатни глобал иқлим ўзгаришлари билан изоҳлашади. 2015 йилнинг октябридан буён ҳар ойда ҳудудда ҳарорат юқорилаб келди. Арктикадаги ҳаво ҳарорати сўнгги 115 йил ичида энг юқори кўрсаткичга етди.
Олимларнинг прогнозларига кўра, кейинги 10 йилда жаҳон ҳамжамияти зарур чора-тадбирларни қўлламаса, музларнинг яна ярми эриб кетиши мумкин.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
21:59 / 10.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади
22:45 / 03.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати кўтарилади
22:55 / 21.04.2025