Жамият | 10:33 / 20.09.2016
16637
1 дақиқада ўқилади

Рамзан Қодиров Чечен аёллари куни байрамига совут кийган ҳолда ташриф буюрди

Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россиядаги сайловлар кунида ўтказилган Чечен аёллари куни байрамига совут ва дубулға кийиб, найза кўтарган ҳолда келди.

Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари сайловларида 97,05 фоизлик овоз йиғди.

"Овоз бериш ишлари якунланди. Мен Чечен аёллари куни муносабати билан ташкил қилинган байрамга ташриф буюрдим. "София" саройида юзлаб хотин-қизлар тўпланган. Мен аввал ҳам айтиб ўтганимдек, чечен аёллари кўплаб оғир кунларни бошдан кечиришган. Ҳозир эса улар ҳаётдан баҳра олиб яшайдиган давр келган. Улар энди ўз фарзандлари ва яқинлари ҳаётидан хавфсирашларига ҳожат йўқ. Биз ҳар йили чечен аёллари фан ва маданият соҳаларида янги ютуқларга эришаётганидан мамнун бўлмоқдамиз. Мен барча чечен аёлларини қутлайман. Барча қизларга совғалар берилди", дея ёзган у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.