Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ICTSUMMIT-2016 тадбири ICTWEEK Ҳафталигига старт беради
20 сентябрь куни Халқаро бизнес марказида ICTWEEK Uzbekistan-2016 Ҳафталиги доирасида йиллик АКТ Саммити – ICTSUMMIT-2016 тадбири бўлиб ўтади. Тадбир ялпи йиғилишлар кўринишида ўтказилади. Саммит жорий йилда мамлакатимиз IT-соҳасида эришилган натижалар ҳамда соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланади.
ICTSUMMIT-2016 саммитида муҳокама қилинадиган мавзулар орасида «Электрон ҳукумат», «Ахборот хавфсизлиги», «Дастурий таъминот маҳсулотлари ва ахборот захиралари бозорини ривожлантириш» кабилар ўрин олган. Саммит қатнашчилари, шунингдек, янгича шароитлардаги IT-бизнес истиқболлари ва соҳадаги биргаликдаги тараққиёт масалалари муҳокама этадилар.
Мазкур саммит маҳаллий ахборот-коммуникация технологиялари бозорини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этувчи тадбирлардан бири ҳисобланади. Унинг мақсад ва вазифалари халқаро миқёсда ахборот-коммуникация технологияларининг барқарор ривожланиши ва ҳаммабоплигини таъминлашга қаратилган глобал мақсадлар билан уйғундир.
АКТ Саммити иштирокчилари сони 300 нафарга яқин бўлиб, унда юртимиз давлат органлари раҳбарлари ва мутахассисларидан ташқари, Корея, Хитой, Франция, Россия, Озарбойжон, Украина каби давлатлардан ташриф буюрган тадбиркорлар, компаниялар раҳбарлари ва мутахассислари, халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, шунингдек БМТ ТД ва Халқаро электралоқа иттифоқи каби халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.
Тадбирдаги маърузалар «Мамлакатда электрон тижоратни ривожлантириш истиқболлари», «Кенг чизиқли уланишнинг ривожланишида инновацион хизматлар аҳамияти», «Давлат бошқарувининг рақамли трансформацияси», «IT-таълимни ривожлантиришга сармоялар киритишнинг муҳимлиги» каби мавзуларга бағишланади.
ICTWEEK Uzbekistan-2016 Ҳафталиги доирасидаги тадбирлари билан www.ictweek.uz расмий сайти орқали танишиб боришингиз мумкин.
Мавзуга оид
15:00 / 10.09.2024
ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 ҳафталиги меҳмонларини қандай қизиқарли воқеалар кутмоқда?
17:43 / 14.11.2018
2025 йилгача бўлган даврда Туризм соҳасини ривожлантириш концепцияси муҳокамага қўйилди
19:45 / 26.09.2018
27 сентябрь — Халқаро Туризм куни
13:39 / 23.08.2018