Жаҳон | 10:27 / 23.09.2016
43967
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон президенти муолажа учун Москвага олиб кетилди

19 сентябрь куни юрагида муаммо борлиги аниқланган ва 1 ҳафта муддатга таътилга чиқиб, Туркияда қолган Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев даволаниш курсларини Москвада ўтайди.

"23 сентябрь куни Атамбаев Москвага олиб борилди ва Марказий клиник шифохонага даволанишни давом эттириш учун жойлаштирилди. Мутахассислар тавсияси ва Россия томони таклифига кўра у муолажани Москвада давом эттиради", дейилган "Интерфакс" Қирғизистон президенти матбуот хизматига асосланиб берган хабарда.

Қирғизистон президентининг соғлигидаги муаммо 19 сентябрь куни у БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка йўл олганида, Туркиянинг Истанбул шаҳрида Отатурк халқаро аэропортида тўхтаганида аниқланди. У 19 сентябрь кунидан буён туркиялик шифокорлар назоратида эди. Таътилга чиққан президент сентябрь охирига қадар ватанига қайтмаслиги мумкинлиги маълум қилинганди.

Мавзуга оид