Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва полицияси раҳбари Анатолий Якунин истеъфога чиқди
Москва полицияси раҳбари Анатолий Якунин ўз лавозимини тарк этади, у истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Бу ҳақида вазиятни яқиндан билувчи манбага асосланиб, ТАСС хабар берди.
"Анатолий Якунин истеъфога чиқиш учун ариза ёзди. У ўз фаолиятини қаерда давом эттириши ҳозирча номаълум, эҳтимол, бу Россия ИИВнинг марказий аппарати бўлиши мумкин", - деди агентлик суҳбатдошларидан бири.
Манбага кўра, Якунин яқин вақт ичида Россия ИИВнинг оператив бошқарув бўлимига раҳбарлик қилиши мумкин, бу бўлимнинг асосий вазифаси навбатчи қисмларни назорат қилишдан иборат.
"Бугунги кунда бу бошқарманинг вақтинчалик раҳбари - полиция генерал-майори Вячеслав Хаустов", - деди у.
Маълумотларга кўра, пойтахт бошқармаси раҳбари ўз ишчиларига биргаликда ишлаган вақт давомидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирган, улар ҳам, ўз навбатида, раҳбарга янги иш жойида муваффақиятлар тилашган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025