Фан-техника | 07:31 / 23.09.2016
12972
2 дақиқада ўқилади

Scania юк машиналаридан фойдаланиб дунёдаги энг катта соатни яратди

Scania компанияси миллари юк машиналаридан тузилган дунёдаги  энг катта соатни яратди. Соат циферблатининг майдони 69,7 минг квадрат метрни ташкил қилди. 

14 та S-Series юк машинаси ва 90 та профессионал ҳайдовчи иштирок этган тажрибадан мақсад техника ишлаб чиқарувчи швед компаниясининг энг янги телекоммуникацион тизимлари имкониятларини намойиш қилиш бўлган.

Юк машиналаридан иборат механизм 24 соат ишлаган. Юк машиналарнинг ҳаракатланиши масофадан туриб машиналар тезлиги, ёнилғи сарфи ва техник ҳолатини кузатиб турган бир гуруҳ мутахассислар томонидан бошқарилган.

Соатнинг "сонияни кўрсатувчи мили" 5 та машинадан яратилди. Милнинг ташқи учидаги юк машинаси доимий равишда соатига 53 км тезлик билан, ички учидаги машинаси эса 13 км билан юришига тўғри келган. "Дақиқа ва "соат"ни кўрсатувчи милларда турган машиналар ҳайдовчилари ҳар 60 сония ва 60 дақиқада синхрон равишда юриб-тўхташига тўғри келган.   

"Бу бизнинг эътиборни ва ҳаракатларимизнинг уйғунлигини ақлбовар қилмас текшируви бўлди. Бизга қатъий берилган полоса бўйича ҳаракатланган ҳолда 24 соат давомида ҳар сонияда тезликни доимо кузатиш талаб қилинди", деб айтди ҳайдовчилардан бири Элин Энгстрём.

 

Мавзуга оид