Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миср ҳукумати Қизил денгиздаги акулалар хавфидан огоҳлантирди
Миср атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича вазири Холид Фаҳмий сайёҳларни акулалар хавфидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Youm7.
Вазир Қизил денгиз бўйидаги Шарм-ал-Шайх курорт шаҳри ҳудудида олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқалган қисқа видео юзасидан хавотир билдирди. Видеода ҳимояга эга бўлмаган дайвер-сайёҳлар катта акулани тақиб қилишгани тасвирланган.
Фаҳмийнинг айтишича, бу одамлар узунқанотли акулалар туридаги йиртқич билан ўйнашиб, "фаросатсизлик" қилишган. Бу турдаги акула одамлар учун хавфли ва жуда ҳам тажовузкордир.
Мавзуга оид
14:56 / 22.05.2025
Москва чет элликларни урушга қандай жалб қилмоқда? Фуқаролигини йўқотган мисрлик ёлланма аскар ҳикояси
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
19:47 / 13.05.2025
Мисрда 5 нафар ўзбекистонлик мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун ушланди
02:18 / 10.05.2025