Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияни Ҳалабни ўққа тутишда айблади
АҚШнинг БМТдаги расмий вакили Саманта Пауэр Россия ва Сурия ҳукуматларини Ҳалабни ўққа тутишда айблади. Бу ҳақда Пауэр БМТнинг Сурия бўйича шошилинч йиғилишида маълум қилди.
Пауэрнинг айтишича, Россия Ҳалабдаги тинч аҳолининг ўлими ҳамда инфратузилманинг муҳим объектлари барбод бўлишида айбдордир. АҚШ Москвани ярашув шартларини бузганликда айблади.
"Биз Хавфсизлик кенгашини Россия Ҳалабнинг шарқи ва у ердаги 275 минг аҳолига катта миқёсли операцияни бошлагани учун йиғдик", деб айтди Пауэр.
Унинг айтишича, ҳужумлар оқибатида 139 киши ҳалок бўлган.
"Шубҳасиз, Россия бугунда бу ҳужумлар террорчиларга қарши қаратилганини айтади. Бироқ бу сафсата", деб қўшимча қилди Пауэр.
Аввалроқ АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия армияси позицияларига зарба берганди. Бунинг оқибатида 60 дан кўпроқ ҳарбий ҳалок бўлган, 100 га яқини яраланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025