Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ар-Риёд ўзининг нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришни таклиф қилди
Саудия Арабистони ўзининг нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 500 минг баррелга камайтиришни таклиф қилди ва Жазоирдаги учрашув иштирокчилари бу таклифни муҳокама қилишмоқчи, деб маълум қилди Жазоир энергетика вазири Нуриддин Бутарфа.
Саудия Арабистони кунига 10 млн баррель нефть қазиб олади. Халқаро энергетика форуми доирасидаги ОПЕКнинг норасмий учрашуви Жазоирда 26-28 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Учрашувда ОПЕК давлатлари ва ташкилотга кирмайдиган бошқа нефть қазиб олувчи давлатлар ўртасида нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиш бўйича музокаралар қайта бошланиши кутилмоқда.
Бутарфа Жазоирдаги учрашув расмий мақом олишига умид билдирди.
"ОПЕК бош котиби Жазоирдаги учрашувга расмий мақом беришга қодир ва биз бунинг устида ишламоқдамиз", деб айтди Бутарфа.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025