Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Геология ва геофизика институти Геология давлат қўмитаси ихтиёрига ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 13 сентябрда имзолаган қарорига мувофиқ, Ҳабиб Абдуллаев номидаги геология ва геофизика институти Ўзбекистон Фанлар академияси тизимидан чиқарилиб, Давлат геология ва минерал захиралар қўмитаси ихтиёрига ўтказилган.
Lex.uz сайтида эълон қилинган ҳужжат матнига кўра, ерости бойликларини геологик ўрганиш соҳасида олиб борилаётган тадқиқотларнинг илмий даражаси ва самарадорлигини сезиларли ошириш ҳамда уларнинг мамлакат минерал-хом-ашё базасини яхшилаш учун амалий ишлаб чиқариш ва геология-разведка ишлари билан ўзаро алоқасини таъминлаш мақсадида шундай қарор қабул қилинган.
Қарорга мувофиқ, Давлат геология қўмитаси икки ой муддатда Геология ва геофизика институтининг 2017/19 йилларга мўлжалланган истиқболли тадқиқотлари дастурини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025