Спорт | 17:15 / 26.09.2016
18104
2 дақиқада ўқилади

ОАВ Роналдунинг Зиданга қарата ҳақоратли сўзлар йўллагани ҳақида хабар қилди

«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Ла Лига 6-турида«Лас-Пальмас»га қарши (2:2) кечган учрашувда захирага олингани учун бош мураббий Зайнидин Зиданга нисбатан ҳақоратли сўзларни ишлатган. Бу ҳақда Cuatro хабар берди.

Хабарда айтилишича, Роналду 72-дақиқада ўйиндан олингач, захира ўриндиғида ўз ҳиссиётларини жиловлай олмаган ва Зиданнинг онасини ҳақоратлаган.

Ўйиннинг 72-дақиқасида португалиялик 31 ёшли футболчи ўз ўрнини Лукас Васкесга бўшатиб берди.

Ўйиндан кейин берган интервьюсида франциялик мутахассис футболчини ўйин давомида алмаштирганига изоҳ берар экан, Роналдуни авайлаш кераклиги, у кўпроқ дам олиши лозимлигини айтиб ўтган.

«Реал» 6 турдан кейин 14 очко билан турнир жадвалини бошқармоқда. Роналду жорий мавсумда жамоа учун шу вақтгача 4та ўйин ўтказди ва 2та гол урди.

Қайд этиш жоизки, Зайнидин Зидан Роналдуни Испания чемпионатининг 4 ўйинидан 2тасида захирага олган.

Бундан олдинроқ, футболчининг майдондан чиқиб кетаётганидаги норози ҳолати ифодаланган видео намойиш қилинганди.

Мавзуга оид